Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди
Франциядаги Монпелье университети тадқиқотчилари коронавирусни ўлдирадиган маҳсулотни топишди. Уларнинг фикрига кўра, карам — коронавируснинг янги штаммини ўлдиради. Бу ҳақда The Sun нашрига асосланиб Спутник хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, карам кўп истеъмол қилинадиган мамлакатларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камроқ бўлгани кузатилган. Хусусан, Германия ва Жанубий Кореяда инфекциядан ўлим кўрсаткичлари паст.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, карам таркибида коронавируснинг оғир кечишига халақит берадиган моддалар мавжуд. Тузланган карам таркибида эса антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар организмни патогенлардан ҳимоя қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг