Коронавирусни олдини олишнинг энг яхши усули маълум қилинди

22:10 12 Октябр 2020 Дунё
1209 0

CОVID-19ни олдини олишнинг энг яхши усули - бу футбол ўйнаш.

Ушбу фикр юқори тоифадаги шифокор-педиатр, тиббиёт фанлари номзоди, ёзувчи ва телебошловчи Евгений Комаровский томонидан маълум қилинди.

Касалликнинг оғирлиги фақатгина одамнинг ёшига боғлиқ бўлмаслигини таъкидлаётган мутахассиснинг қўшимча қилишича, касалликнинг оғирлиги нафас йўлларига қанча вирус тушишига ҳам боғлиқ бўлади.

Унинг фикрича, одамлар очиқ ҳавода бўлганларида, вируснинг катта дозасини қабул қилишмайди.

«Агар бош узра осмон бўлса, унда касал одам чиқарадиган ҳар қандай миқдордаги вирус дарҳол улкан ҳаво массалари билан тарқалиб кетади. Шу боис бошқа бир инсон вируснинг кўп қисмини нафас олиш орқали организмига киритмайди. Биз одамлар кўришиши учун қўлимиздан келган ишни қилишимиз керак. Бу менинг фикрим. Ўйлашимча, айни пайтда профилактиканинг энг яхши усули - бу футбол», демоқда Комаровский ёпиқ жойларда юқтириш эҳтимоли юқори деган фикрни қўшимча қилар экан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер