Коронавирус юқмайдиган одамлар тоифаси маълум қилинди

09:00 18 Декабрь 2020 Дунё
1653 0

Т-ҳужайралар иммунитетига эга одамлар коронавирус билан зарарланмайди.

Худди шундай хулосани Россия Фанлар академияси В. А. Энгелхардт номидаги Молекуляр биология институти лаборатория раҳбари Пётр Чумаков айтиб ўтди.

Агар одам илгари коронавируснинг бошқа тури билан касалланган бўлса, унда иммунитет, яъни "Sars-Cov-2"ни таний оладиган ҳужайралар танада қолади. Чумаковнинг қўшимча қилишича, тахминан 10-15 фоиз одамда Т-ҳужайралари иммунитети мавжуд.

Бундан ташқари, яқинда грипп билан касалланган одамларга "Covid-19"нинг юқиш эҳтимоли анча паст. Чунки уларнинг қонида жуда кўп интерферон мавжуд ва бу организмни инфекциядан ҳимоя қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер