Коронавирус туфайли Европада яна қатъий карантин жорий этилади

12:44 04 Февраль 2021 Дунё
1106 0

Европа Иттифоқи пандемия сабабли ташқи чегараларни ёпади. Карантиндаги давлатлар ҳудудига фақат коронавирус билан касалланиш бўйича минимал статистик маълумотларга эга бўлган мамлакатларнинг аҳолиси кириши мумкин. 

Чегаралари ёпилган давлатларга сўнгги 14 кун ичида 100 минг кишидан 25 дан ортиқ бўлмаган коронавирус қайд этилган мамлакатлар аҳолиси киритилади. Айниқса мамлакатда янги пайдо бўлган штаммлар юқиш ҳолати қайд этилмаган бўлиши керак. 

Бу шуни англатадики, Европа Иттифоқига кириш жуда чекланган миқдордаги давлатлар учунгина рухсат берилади. Улар орасида Aвстралия, Янги Зеландия, Хитой, Руанда, Сингапур, Жанубий Корея ва Таиланд бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер