Коронавирус телефон орқали юқадими?

12:53 21 Март 2020 Жамият
1211 0

Фото: www.google.com

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.

“Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар”, — деди Баҳром Алматов.

Унинг айтишича, бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.

“Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак”, — деди Баҳром Алматов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер