Коронавирус: Қўшниларимизда вазият қандай?

18:21 07 Май 2020 Дунё
990 0

Фото: РИА Новости

2020 йил 7 май 10:25 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 4509 кишига етди.

Беморларнинг 1408 нафари бутунлай тузалиб кетди. 30 та ўлим ҳолати қайд этилди.

2020 йил 7 май 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 24 тага ошиб, жами 895 нафарни ташкил этмоқда.

Беморларнинг 637 нафари тузалган, 12 киши вафот этган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 379 кишини ташкил этмоқда. беморларнинг 8 нафари вафот этди.

Афғонистонда 3397 нафар беморда коронавирус аниқланган, уларнинг 104 нафари вафот этган, 458 киши соғайган.

Туркманистонда эса ҳали расман коронавирусга чалинганлар қайд қилинмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер