Коронавирус билан касалланмаганлик тўғрисида “справка“ бериладими?
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди.
Савол: Карантин даврида фаолиятини давом эттираётган давлат ташкилотларида дезинфекция пуркагичлар ўрнатиладими? Бунга зарурат борми?
Жавоб: Вирусни ташишда асосий восита қўллар эканлигини ҳисобга олиб бундай санитария воситаларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш тизимидаги барча муассасалар бу каби воситалар билан таъминланган. Бошқа давлат ташкилотлари ҳам ўрнатишса яхши бўлади.
Ҳар бир фуқаро шахсий гигиенага риоя қилишга шахсан масъул.
Савол: Карантин сабаб жорий йил давомида бошқа давлатга чиқишда коронавирусга чалинмаганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилишадими?
Жавоб: Коронавирус билан касалланмаганлиги тўғрисида маълумотнома беришнинг имкони йўқ.
Тест натижасини олиш мумкин, бироқ у қанча муддатга амал қилиши алоҳида масала. Таҳлил топшириш борасида бир қатор хусусий клиникаларга коронавирусга таҳлил олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Савол: Яқинда аёлимнинг кўзи ёрийди. Уни туғруқхонага шахсий машинамда олиб борсам жаримага тортилмайманми?
Жавоб: Йўқ. Ўрнатилган тартибга биноан, фуқаролар фавқулодда ҳолатларда шифохонага етказиш учун шахсий автомобилидан фойдаланиши мумкин.
Бу ҳақда ЙПХ ходимлари ҳам хабардор қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг