Коронавирус билан касалланганларда ҳам бош айланиши мумкинми?
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги АОКАда навбатдаги брифингини ўтказди. Унда вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидаги муҳим саволларга жавоб қайтарди:
- Опамда коронавирус белгилари барчага ўхшаш енгил кечсада, негадир жуда кўп бош айланиши кузатилди. Коронавирус билан касалланганларда бош айланиши сабаби нимада?
- Бош айланиши, аслида, бошқа касалликларга ҳам хос синдром ҳисобланади. Мазкур аломат айнан коронавирусга хос эмас.
Опангизда бош айланиши билан кечадиган касалликлари мавжуд бўлган бўлса, коронавирус ўша касалликларни кучайтирган бўлиши мумкин.
Бош айланиши — қон босими, бош мия қон босими ва турли хил бошқа касалликларга ҳам хос хусусият бўлиб, бу ҳолатни ўтказиб юбориш яширин кечиши мумкин бўлган касалликларнинг ривожланишига олиб келади.
Опангиз касалликдан тузалгандан сўнг поликлиникага чиқиб, тор мутахассислар ва махсус текширувлардан ўтишлари керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг