Кореялик таниқли кинорежиссёр Ким Ки Дук коронавирусдан вафот этди
Фото: Getty Images
Канн, Венеция ва Берлин кинофестиваллари лауреати, режиссёр Ким Ки Дук бугун Латвияда "Cоvid-19" асоратлари туфайли вафот этди.
“Бугун соат 1:20да "Cоvid-19" асоратлари туфайли режиссёр касалхонада вафот этганлиги ҳақида маълумот тарқалди”, деган режиссёрнинг ҳамкасби Виталий Манский "Delfi" нашрига берган изоҳида.
59 ёшли режиссёр Санкт-Петербургдан Эстония орқали Латвияга келган. Норасмий маълумотларга кўра, дунёга машҳур режиссёрнинг режалари Юрмалада уй харид қилиш ва яшаш учун рухсатнома олиш бўлган. Аммо режиссёр белгиланган учрашувга келмаган. Шундан сўнг, ҳамкасблари хавотирланиб, касалхоналарни қидиришни бошлаган.
Ким Ки Дук таниқли Жанубий Кореянинг режиссёри ва ссенаристи. Венеция, Канн, Берлин кинофестиваллари лауреати. Ижодкор ўзининг "Баҳор, ёз, куз, қиш ва яна баҳор", "Вақт", "Хўрсиниш" каби фильмлари билан танилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг