Кореядан 2 ойда қарийб 6,4 минг нафар турист келган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь февраль ойларида 6 385 нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 187 нафарга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
• саёҳат – 4 682 нафар;
• қариндошларни йўқлаш – 987 нафар;
• ўқиш – 679 нафар;
• хизмат юзасидан – 22 нафар;
• даволаниш – 15 нафар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг