Кореяда “Глобал лидерлик дастури — 2023» лойиҳаси доирасида ўқувлар ташкил этилди, унда Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда
Корея Тараққиёт институти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва менежмент мактаби (KDI School of Public Policy and Management) томонидан “Глобал лидерлик дастури — 2023» лойиҳаси доирасида хорижий мамлакатлар вакиллари учун семинар ташкил қилинди.
Унда 35га яқин давлатдан вакиллар, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими иштирок этмоқда.
Семинарда иштирокчилар Кореянинг рақамли технологиялар, яшил иқтисодиёт, экология, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби қатор соҳалардаги тажрибаси билан яқиндан таништирилиб, амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар Миллий ахборот ресурслар маркази, Мапо ресурсларни қайта ишлаш маркази, Глобал билимлар алмашуви ва тараққиёт маркази, Корея сув ресурслари маркази, Сейжон ва Инчуон смарт шаҳарлар лойиҳалари билан яқиндан таништирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг