«Korea Pops Orchestra» оркестри ва ишбилармон доиралар вакилларидан иборат Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистонга келади

16:59 15 Декабрь 2022 Сиёсат
479 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги

Бугун Ўзбекистонга учган 80 нафардан ортиқ кишидан иборат Жанубий Корея делегацияси таркибида «Korea Pops Orchestra» гуруҳи вакиллари ҳам бор. Оркестрнинг гастролларига Жанубий Кореянинг «Eurasia Networks Group» компанияси ҳомийлик қилмоқда.

16 декабрь куни Фарғона ва 17 декабрь куни Гулистон шаҳарларида корейс мусиқачилари труппасининг концерти режалаштирилган. Фарғона ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтадиган ушбу маданий тадбирларда ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам иштирок этишади.

Бундан ташқари, ҳудудларга сафарлар доирасида Инчҳон шаҳри маъмурияти ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасида дўстона муносабатлар тўғрисидаги битимни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, «Hanshin Engineering & Construction» (Қўқон шаҳридаги «Hanshin Park City» замонавий турар-жой мажмуаси), «Edulink Global» (Фарғона ва Гулистон шаҳарларида Жанубий Корея стандартлари бўйича мактабгача таълим муассасалари), «TDC Co., Ltd.» (Гулистон шаҳрида Жанубий Корея стандартлари бўйича замонавий мини шаҳарча қуриш) компаниялари раҳбарлари иштирокида янги объектларни қуриш ишларини бошлаш маросимининг бўлиб ўтиши ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер