Концепцияда белгиланган вазифаларнинг ижросига етарлича эътибор қаратилмаяпти

12:12 25 Июль 2023 Сиёсат
294 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамаларга бой бўлган мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, ҳал этилиши лозим бўлган айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги айтиб ўтилди.

Хусусан, Концепцияда соҳага давлат-хусусий шериклик механизми ва сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросига етарлича эътибор қаратилмаяпти.

2023 йилда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари учун ажратилган 421,6 млрд. сўм маблағлардан 62,6 млрд. сўм ёки йиллик лимитнинг бор йўғи 15 фоизи ўзлаштирилган.

Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер