«Конституция — ўзимизники!»

11:59 27 Апрель 2023 Жамият
417 0

Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимиз тарихида муҳим сиёсий жараён билан муҳрланиши шубҳасиз. Янгиланаётган Конституциямизда ҳар бир шахснинг, айниқса, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари кафолатланмоқда. Албатта, бу жараёнда ҳамма иштирок этиши ўз келажаги учун овоз бериши муҳим.

Айни шу мақсадда бизнинг мактабимизда ҳам бир нечта тадбирлар ташкил қилинди. «Конституция — ўзимизники!» шиори остида ўтказилган тадбирда мактаб ўқувчилари учун референдум жараёнлари, унинг қандай ўтказилиши, киритилаётган ўзгаришлар ва конституциявий ҳуқуқлари батафсил тушунтириб берилди.

Шунингдек, мактаб тадбирларига ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам жалб этилди. Тадбирлар давомида мактаб директори, муассаса жамоаси ҳамда турли мутахассислар иштирок этиб, яқин кунда ўтказиладиган сиёсий жараён ҳақида маърузалар қилди.

Маърузачилар янгиланаётган Бош қомусимизда инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури устувор мақсад қилиб олингани, умуман, киритилаётган янги моддалар ва ўзгартишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар ўтказилган йигирмадан ортиқ тадбирларимизнинг асосий мақсади ўқувчи ва уларнинг оила аъзоларига ўтказилиши кутилаётган муҳим сиёсий жараённинг бош мақсадини тушунтириб уларни ўз овози билан иштирок этишга чорлов бўлди, десам, айни ҳақиқат.

Дилдора МАРДОНОВА,

Сергели туманидаги 269-умумтаълим мактабининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер