Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева янги фонд Васийлик кенгашида иш бошлади

15:06 31 Январь 2020 Жамият
3050 0

2020 йил 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда фонд телеграм каналида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалардир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер