Хорижий ҳамкорлар билан 2026 йилгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси имзолади

15:39 05 Апрель 2023 Сиёсат
697 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик (GPE), UNICEF ҳамда миллий ва халқаро ҳамкорлар иштирокида 2023-2026 йилларда таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Йўл харитаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вазир Ҳилола Умарова, UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде ҳамда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар иштирок этишди.

Мазкур Йўл харитаси доирасида қуйидаги йўналишларда биргаликда иш олиб бориш кўзда тутилмоқда:

— ўқитувчилар малакасини ошириш,

— ўқувчилар билимини адолатли баҳолаш тизимини жорий этиш,

— мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш,

— замонавий дарсликлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш,

— таълимда бошқарув тизимини такомиллаштириш.

Давра суҳбати давомида вазирлик ва халқаро ҳамда маҳаллий ҳамкорлар ўртасида Йўл харитасини имзоланди.

Эндиликда мазкур Йўл харитаси 54 та ҳамкор ташкилотни бирлаштириб, таълим секторидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун аниқ дастурни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер