Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланди

16:58 10 Апрель 2026 Ҳужжатлар
483 0

Ҳукумат қарори «Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.

Унда айтилишича, хорижий давлатлар аттестация органлари ёки хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ тегишли олий таълим ташкилотлари томонидан талабгорларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертизадан ўтказилган ҳолда ёки илмий экспертизасиз тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади.

Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат (нотариал тасдиқланган);
  • диссертациянинг нусхаси.

Ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 20 кун ичида илмий экспертизадан ўтказилади. Бунда ижобий хулоса берилганда, нострификация қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилади ёки салбий хулоса берилади.

«Давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган гувоҳномалар электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер