Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар маълум қилинди
Ўзбекистон 2021 йилда Афғонистонга 2,2 тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида 12 та хорижий давлатларга қиймати 3,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 2,2 минг тонна
Қозоғистон – 1,2 минг тонна
Қирғиз Р. – 380 тонна
Украина – 2,4 тонна
Афғонистон – 2,2 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 1,2 минг тонна
Фарғона вилояти – 984 тонна
Наманган вилояти – 249 тонна
Бухоро вилояти – 210 тонна
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг