Хоразмда аэродромлар инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган халқаро амалий семинар ўтказилди

22:34 30 Март 2026 Жамият
284 0

Хива шаҳрида МДҲ мамлакатлари Фуқаро авиацияси аэропортлари ассоциацияси томонидан аэродром техник қўллаб-қувватлаш қўмитасининг семинари ташкил қилинди. Унда Россия, Беларусь ва Ўзбекистон аэропортларидан менежерлар ва етакчи мутахассислар, аэродромлар учун ускуналар, материаллар ва технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари иштирок этишди. Амалий семинар давомида иштирокчилар Урганч халқаро аэропортининг аэродром хизматига ташриф буюришди.

— Семинар давомида аэродромлар инфратузилмасини ривожлантиришдаги инновацион лойиҳалар бўйича қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди, — дейди МДҲ мамлакатлари Фуқаро авиацияси аэропортлари ассоциацияси кенгаши аъзоси, авиация фанлари доктори Фарҳод Худайназаров. — Амалий семинар замонавий ускуналар ва технологиялар билан яқиндан танишиш, янги тажрибаларни ўрганиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилди.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер