Хоразмда 2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Фото: «Ўзенергоинспекция»
Хоразм вилоятининг Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан Урганч туманида назорат тадбири ўтказилган. Унда аниқланишича, «Э.К.» МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси ва давлат манфаатларига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг