ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар ва инновациялар

08:12 18 Март 2024 Жамият
793 0

Фото: СамДУ ахборот хизмати

СамДУда “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу анжуманда Россия, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлатлардан ўттизга яқин нуфузли олимлар иштирок этди.

СамДУ ахборот хизмати хабарига кўра, Халқаро психология фанлари академиясининг 10 йиллигига бағишланган ушбу тадбир университетнинг халқаро алоқаларини янада ривожлантириш, хорижлик ҳамкорлар билан бугунги кунда долзарб бўлган психологик тадқиқотлар олиб бориш, юқори индексланадиган журналларда мақолалар эълон қилиш мақсадида ташкил этилгани боис, иштирокчи олимлар унинг долзарблиги ва аҳамиятини эътироф этишди.

— Самарқанд давлат университетида 20 йилдан буён психологлар тайёрланади. Ушбу йўналиш битирувчилари турли соҳаларда — таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, маданият, оммавий ахборот воситалари, спорт ва бошқа йўналишларда психолог мутахассис сифатида фаолият юритмоқда, — дейди Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов. — Университетимиз мазкур Конгресс доирасида россиялик олимлар билан ҳамкорлик тўғрисида янги меморандумлар имзолашни режалаштирган. Анжуманда ютуқларимиз ва психологиянинг турли соҳаларида тажриба алмашишнинг анъанавий форматидан ташқари, Ўзбекистонда психология фанининг ривожланиш методологияси, услубий ёндашувлар, таниқли олимларнинг ижодий меросини ўрганиш, психология фанининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиняпти.

Тадбирда Халқаро психология фанлари академияси президенти Владимор Казлов, Ярослав давлат университети профессори Мергалис Кашапов, қозоғистонлик машҳур психолог олимлар Румия Галимова, Наталия Бизяева, Россиянинг Таълим ва амалий психология институти директори Ирина Трушина, академик Ғайрат Шоумаров, профессорлар Шариф Баратов, Манзура Усмоновалар маърузалари билан қатнашди.

СамДУ ахборот хизмати.

Конференция доирасида Владимор Казлов Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовга Халқаро психология фанлари академиясининг Фахрий академиги дипломини топширди.

СамДУ ахборот хизмати.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер