Хива шаҳрида 6 ёшли болалар ўртасида III веломарафон бўлиб ўтди

19:08 31 Май 2023 Жамият
822 0

Бугун Хоразм вилояти Хива шаҳрида 6 ёшли болалар ўртасида III веломарафон ташкил этилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда “яшил” транспорт туридан фойдаланиш соҳасида барқарор кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўтказилган веломарафонда 120 нафар бола иштирок этади. Ушбу спорт ҳаракатлари орқали мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзига ўрганиш ва хулқ-атвор маданиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тарғиб қилинмоқда.

Веломарафон доирасида Хива шаҳридаги 18 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига пилот тарзида жами 500 та беговел топширилди.

Веломарафон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги, ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Велоспорт федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

I ва II веломарафонлар 2021 йил Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда 13 та давлат мактабгача таълим ташкилотига 400 та беговел, 2022 йилда эса Самарқанд шаҳрида ўтказилиб, 20 та давлат мактабгача таълим ташкилотига 500 та беговел тақдим этилган эди.

Марафон сўнггида жажжи иштирокчилар эсдалик медаллари ҳамда совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, улар учун кўнгилочар дастур, танлов ва ўйинлар ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер