Хитой — Ўзбекистон дўстлик муносабатлари янги босқичда

14:27 02 Октябр 2023 Жамият
191 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда “Хитой маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир Икки мамлакатнинг қадимий дўстона муносабатларининг яна бир янги босқичини бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

Тадбир доирасида бугун Ўзбекистон давлат хореография академиясида Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ва ижодкорларнинг делегацияси академия фаолияти билан танишди.

Тадбирда академия талабаларининг миллий рақслари намойиши хорижий меҳмонларнинг олқишларига сазовор бўлди. Ўз ўрнида Хитойлик санъаткорларнинг чиқишлари ва кичик маҳорат дарси билан академия педагог ҳамда талабалари учун мактаб вазифасини ўтади.

Тадбир сўнгида икки мамлакатнинг рақс санъатига оид ижодий ҳамкорлиги бўйича келишув амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер