Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

15:30 09 Март 2025 Жамият
370 0

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрловчи ўқув марказини очади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилган.

Унда Ўзбекистонда «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашилган. Суҳбат якунида «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш келишиб олинган.

«Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер