Хитой инвесторлари билан музокаралар ўтказилди
Хитой Халқ Республикаси Жиансу провинцияси губернатори бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида «Ўзбекистон-Хитой” бизнес-форуми ўтказилди.
Унда икки давлатнинг 50 дан ортиқ йирик саноат корхона раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик музокаралари, келишув шартномалари имзоланди.
Форумда “Uzbekistan GTL” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳамда импорт намуналари билан фаол иштирок этди.
Хусусан, “Uzbekistan GTL” МЧЖ янги турдаги синтетик ёқилғилари, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ юқори сифатли полимер маҳсулотлари, маҳаллийлаштирилган полимер қувурлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли моллари намойиш этилди.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг импортдан харид қилинадиган маҳсулотлари намуналари кўргазма қилинди.
Бизнес-форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари Хитойдан келган “Xuzhou Mineral Group”, “Yadi Technology Group”, “Jiangsu Weinong Chemical Co.», “Jiangsu Tiangong New Energy Technology” ва бошқа ихтисослашган ишбилармон вакиллар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда режалаштирилаётган устувор вазифалар, кооперация ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мавзуларида музокаралар ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг