Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши янги бинога кўчиб ўтди
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши янги биносида кенгаш раиси, кенгаш котибияти мудири, бош мутахассислар учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, доимий комиссиялар фаолияти, сайловчилар қабулига ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган.

— Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти янги модель – «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ислоҳ қилинмоқда, — дейди халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши котибият мудири Абдушокир Абдураҳмонов. — Ўзаро тийиб туриш механизмини ишга тушириш учун Кенгаш ҳокимиятдан ажратилиб, эндиликда вилоят Кенгашига ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланган раис бошчилик қилмоқда. Кенгашимизнинг алоҳида ва замонавий бинога жойлаштирилиши ҳам маҳаллий Кенгашлар борасидаги ана шу ислоҳотлар натижаларидан биридир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг