Хайрли ташаббус қўллаб-қувватланмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон туманида 56 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари мавжуд. Уларни қўшимча даромад манбаига эга қилиш ва ҳудудларда яшил маскан яратиш мақсадида ҳар бир хонадонга 4 тупдан ток кўчатлари бепул тарқатилмоқда.
— Вилоятимизнинг Булоқбоши, Марҳамат, Асака туманларида аҳоли нафақат томорқадан, балки кўчалардан ҳам унумли фойдаланади, — дейди “Гумбаз” МФЙда истиқомат қилувчи Отабек Шарипов. — Ҳисоб-китобларга қараганда, кўчанинг икки четига экилган икки туп токнинг ўзидан бир йилда ўртача 4 млн. сўмдан 10 млн. сўмгача даромад олиш мумкин экан. Шу боис туман ҳокимлиги ташаббусини аҳоли ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда ток парваришига астойдил киришмоқдамиз.

Айни пайтда уй эгалари томонидан кўчатларни экиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг