Кетма-кет ёнғинлар. Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Видеодан кадр
Қайд этилишича, бугун, 19 август куни соат 16:40 да Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри «Наврўз» МФЙда жойлашган хўжалик моллари дўконининг 2-қаватида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да воқеа жойига етиб бориб, соат 16:55 да ёнғинни ўраб олинган ва 17:33 да тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса оқибатида дўконининг том ва ички қисми, тахминан 70 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
Таъкидланишича, ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда аланганинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 август кунига ўтар кечаси Бухоро шаҳридаги тарихий иморатлар яқинида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Шунингдек, соат 11:00 ларда пойтахтнинг Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик ёнғин юз берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг