Кениядаги тошқинлар қурбонлари сони 80 нафардан ошди
Кениядаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 81 кишига етди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Миллий полиция хизматига таяниб.
Энг кўп зарар кўрган ҳудуд Найроби бўлиб, у ерда ноқулай об-ҳаво туфайли 37 киши ҳаётдан кўз юмган.
Кучли ёмғирлар сабаб бўлган тошқинлар 2,6 мингдан ортиқ оилани ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди ҳамда инфратузилма ва кўчмас мулкнинг кенг кўламли вайрон бўлишига олиб келди.
Давом этаётган ёғингарчиликлар фонида ҳукумат фуқароларни ўта эҳтиёткор бўлишга ва ҳушёрликни йўқотмасликка чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг