Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар учун чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади

18:03 06 Май 2021 Жамият
3177 0

Видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда олийгоҳлардаги 78 фоиз профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси қониқарсиз аҳволдалиги қайд этилди. Масалан, Нукус тиббиёт, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш, Миллий рассомчилик ва дизайн институтлари каби 18 та олийгоҳда бирорта ўқитувчи хорижий тилни билиш сертификатига эга эмас.

Ҳар бир олийгоҳ ректори бир йил ичида чет тили ўқитувчилари – 100 фоиз, келгуси 3 йилда эса касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизи халқаро сертификат олишига эришиши зарур.

Бунда олийгоҳлар ўқитиш ва сертификат олиш харажатлари ўз жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳларда тегишли мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитиш тизими жорий этилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб, чет тиллари бўйича қабуллар сони 2 бараварга оширилиб, 16 мингтага етказилади, давлат гранти эса 3 бараварга оширилади.

Чет тилини ўқитишнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш мақсадида, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали, хорижий докторантурада таълим олиш учун йилига 20 та ўрин ажратилади.

Бундан буён, олийгоҳларда табиий ва техник фанлар бўйича хорижий дарслик ва қўлланмалардан эркин фойдаланиш йўлга қўйилади.

Янги ўқув йили бошлангунга қадар, ҳар бир олийгоҳ ректорлари давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни пухта ўргатадиган тил марказларини ташкил этсин.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер