«Келажак ёш муҳандислар»нинг Республика босқичи якунланди

10:25 08 Май 2025 Жамият
226 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳандис кадрларни кўпайтириш ва ёшлар орасида ушбу йўналишга қизиқишни ошириш борасида фикр билдирган эдилар.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти «Муҳандислик ойлиги» доирасида физика, кимё ва математика фанлари билимдонлари учун «Келажак ёш муҳандислари» фан олимпиадаси ташкил этди. Ушбу олимпиаданинг Республика босқичи 2025 йил 7 май куни бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, олимпиадада республика бўйлаб жами 21 минг нафар мактаб, коллеж, лицей ва техникум битирувчилар иштирок этган. Улардан 250 нафари 3-босқич, яъни Республика босқичига йўлланма олган.

7 май куни улар ўз билимларини синашди. Ҳакамлар ҳайъатида турли ОТМлар профессор-ўқитувчилар жой олган бўлиб, бир неча соат мобайнида ишлар баҳоланди.

Якунда 3 нафар ғолиб, яъни физика, кимё ва математика фанлари ғолиблари ДАМАС автомашинасига лойиқ кўрилди. 2-ўринлар эса 20 млн сўм, 3-ўрин эса 10 млн сўм ғолиби деб топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер