Каттақўрғонда ноқонуний ов билан шуғулланаётган шахслар ушланди
Самарқанд вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Иштихон, Нарпай туманлари назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан 30 октябрь куни Каттақўрғон сув омборида назорат-рейд тадбирлари олиб борилди.
Рейд тадбирлари давомида сув омборининг бир неча жойида балиқ овлаш мақсадида сувга тўр ташлаб қўйилганлиги аниқланди.
Сувга ташланган тўрлар инспекция ходимлари томонидан зудлик билан олиб ташланиб, балиқлар яна сувга қўйиб юборилди.
Ҳолат юзасидан қонуний тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг