Каттақўрғонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

23:03 17 Ноябрь 2023 Жамият
911 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли «Ми-8» вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.

Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер