Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди
Фото: Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Барча ёш тоифасида кечаётган мусобақада Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан ташриф буюрган 1100 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.
Ката ва кумите дастурида ўтказилаётган турнир 4 мартга қадар давом этади. Унда мураббийлар штаби жорий йил ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоа таркибини шакллантириш, асосий спортчиларга муносиб захира аъзоларини саралаб олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг