Карантиндан чиққанлар тантанали кузатилди
Самарқанд вилоят эндокринология диспансерида 14 кунлик карантин даври тугаб, соғлиғига хавф солувчи омиллар йўқлигига ишонч ҳосил қилинган 67 нафар фуқаро карантиндан чиқиб, ўз оиласи даврасига қайтди.
- Карантинга олинган вилоят фуқаролари барча керакли тиббий кузатув ва лаборатор текширувлардан ўтказилиб, улар соғлиги кун-у тун, мунтазам кузатув остига олинди, — дейди вилоят эндокринология диспансери бош шифокори Гулзода Негматова. — Шу давр мобайнида ходимларимиз томонидан кузатувда бўлган фуқароларга нафақат тиббий хизмат кўрсатиш, балки уларнинг тиббий маданиятини ошириш, COVID-19 инфекцияси ҳақида тушунчалар бериш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
- Бугунги кун ҳаётимда унутилмас сана бўлди, — дейди карантинда бўлган фуқаро М.А. — Бизни ўйлаб шунчалик шароит яратиб берган Президентимизга минг раҳмат. Шифокорларимиздан бир умр миннатдорман. Зеро, умримнинг 14 куни ўтган карантин даврида айнан тиббиёт ходимларининг жасоратли хизматлари, юксак малакаси, инсоний муносабатлари бизга далда бўлди.
Айни пайтда вилоятда яна 5386 нафар фуқаро карантин муассасаларида тиббий назоратга олинган.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг