“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қандай янгиликлар кўзда тутилмоқда?

13:41 27 Декабрь 2022 Сиёсат
743 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Адлия вазири А. Тошқулов маъруза қилди.

Мазкур масала юзасидан сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялар позициялари тингланди. Билдирилган фикрлардан сўнг, фармонни тасдиқлаш масаласи овозга қўйилди ва уни тасдиқлаш ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Мажлисда депутатлар “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилишяпти.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар кўзда тутилган. Хусусан, лойиҳада йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларга, йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш тадбирларига, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларига ва техник воситаларига аниқлик киритилган.

Шу билан бирга, йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш, тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар, пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайдиган шахслар белгиланиб олинди.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида пайдо бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер