Ижтимоий ҳимоя масалалари давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида акс этмоқда — Улуғбек Иноятов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида фракциялар раҳбарлари ҳам қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Улуғбек Иноятов, Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари:
— 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлаш, аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида акс этмоқда.
Бюджет лойиҳасига фракциямизнинг 40 ёшдан ошган аҳолининг қандли диабет касаллигини эрта босқичда аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказиш бўйича қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида билдирган таклифи инобатга олиниб, 14 млрд. қўшимча маблағ кўзда тутилишига эришилди.
Ушбу ҳаражатлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятимизда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Давлат бюджетини режалаштиришга доир бундай стратегик ёндашув Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларига ҳар томонлама мос келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг