Ижро самарадорлигини ошириш муҳим вазифа

19:21 18 Январь 2024 Жамият
460 0

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўз олган бошқарма бошлиғи Отабек Салмоновнинг маълум қилишича, 2023 йил 4,5 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари кўриб чиқилиб, шундан 2,1 трлн. сўмлик ёки 207 мингтасининг амалда ундирилиши таъминланди. Натижада бу борадаги кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 800 млрд. сўмга ортди.

— Йил давомида давлат фойдасига 937,8 млрд. сўм, хўжалик юритувчи субъектларга 1,1 трлн. сўм ҳамда фуқароларга 62,9 млрд. сўм пул маблағлари ундириб берилди, — дейди бошқарма бошлиғи. 1 Жорий йилда ҳам ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этиш, қолдиқдаги ҳужжатлар сонини кескин камайтириш устидан қатъий назорат ўрнатилади ва бу борада барча ходимларнинг масъулияти оширилади. Айниқса, мурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқишга катта аҳамият қаратилади. Шу билан бирга, фуқаролар билан мулоқотда муомала маданиятига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер