Июнь ойида 6,1 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

11:02 04 Июль 2023 Иқтисодиёт
602 0

Жорий йилнинг июнь ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 265 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 13,1 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунинг натижасида тизимга 6,1 млрд. сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер