Истироҳат кўчасининг бир қисми ёпилади

17:01 11 Сентябр 2023 Жамият
355 0

Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Шу ишлар доирасида, пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган Истироҳат кўчасининг Истироҳат 2-тор кўчаси билан кесишмасидан (Истироҳат чорраҳаси) Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисми 2023 йил 12- сентябрдан 17 сентябргача қисман ёпилади.

Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер