Истиқболли лойиҳа самараси

12:44 28 Ноябрь 2024 Жамият
252 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида фойдаланилмаётган адирликларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали натижаларга эришилмоқда. Асака туманидаги “Барака ҳамкор парранда” корхонаси шулар жумласидан.

— Умумий қиймати 171,4 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган ушбу корхона паррандачиликка ихтисослашган, — дейди вилоят ҳокимлиги ходими Муслимбек Иброҳимбеков. — Бир йилда 2 миллион бош бройлер товуқлари парваришланади. Тухум ва парранда гўшти етиштиришда корхона етакчилардан ҳисобланади.

Дарҳақиқат, 220 нафар ишчи фаолият олиб бораётган корхонада бир йилда 30 миллион дона тухум ва 15 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер