Истеъмолчининг дилини оғритган "DELL"!

10:09 20 Октябр 2020 Жамият
974 0

Бир аср олдин фақатгина ёзувчи-адиблар ва нуфузли ташкилот котибларида, бармоқ билан саноқли инсонлардагина ёзув машинкаси бўлган. Бугунги кунга келиб хар бир хонадонда бир эмас бир нечта компьютерлар мавжудлиги қувонарли хол албатта. Ички бозорда истеъмолчилар талабига мос равишда таклиф хам талайгина. Бир-биридан сифати ва дизайни билан фарқ қилувчи кўплаб ушбу турдаги техника воситаларини топиш мумкин. Аммо кўпчилик бу борада дуч келган ва келиши мумкин бўлган муаммоли савол: Нархи қиммат бўлсаю, носоз чиқса унда қандай йўл тутиш керак?

Нақд 4.200.000 сўм тўлаб харид қилган ноутбуки носоз чиққан истеъмолчи О.Бозорова хам Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмаси ишонч рақамини билмаганида, балки анча овора бўлган бўларди. Фуқаро яқинда маиший техника дўконидан ноутбук харид қилганини ва носоз чиққанини, шу куннинг ўзидаёқ мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қандай ечим бўлмаганини, истеъмолчи сифатида қонуний ҳуқуқларини тиклаб беришларини сўраб оғзаки ариза қолдирган. 

Ҳудудий бирлашманинг Ҳуқуқий ҳимоя сектори бўлим бошлиғи А.Бобоев аралашуви билан шу куннинг ўзидаёқ ҳолат ўрганилди ва истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Тадбиркорга тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчи тўлови 4.200.000 сўм қайтарилди. 

Амирхон Аҳмадов,
Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмаси раисининг
Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, 
Матбуот-ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер