Истанбулдаги саноат зонасида кучли портлаш юз берди

22:36 28 Октябр 2022 Дунё
1415 0

Фото: ahaber.com

Истанбулдаги саноат зонасида портлаш юз бергани ва  қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

Истанбулдаги Иккителли Эсенлер саноат зонасида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда "A Haber" телеканали хабар бермоқда.

Манбага кўра, портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, икки киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Қайд этилишича, саноат зонасида ҳуқуқ-тартибот идоралари иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер