Иссиқхонада етиштирилган янги картошкалар бозорга чиқди

11:27 24 Март 2026 Жамият
243 0

Бугун юртимизда томорқачилик, мева-сабзавот етиштириш кун сайин ривожланиб бормоқда. Ҳаракат қилган, меҳнатдан қочмаган киши борки, бир парча ердан ҳам яхшигина даромад топяпти, янада кўпроғига интилмоқда. Шу йўлда изланяпти, янги-янги тажрибаларни ўзлаштириб, кўпроқ ҳосил олишга, яхши даромад қилишга ҳаракат қиляпти.

Чироқчи туманининг Соҳил маҳалласида яшовчи тажрибали деҳқон Қўчқор Мирзаев ҳам иссиқхонада картошка етиштириб, ушбу маҳсулотни вилоятда биринчилардан бўлиб бозорга чиқарди.

— 8 сотихли иссиқхонада деҳқончилик қиламиз, — дейди Қўчқор бобо Мирзаев. — Бу ерда бир вақтнинг ўзида помидор, булғор қалампири ҳамда картошка етиштирдик. Картошкани бир ҳафта аввал бозорга чиқаришни бошлаганмиз. Ҳосилни тугатиб, ўрнига бошқа маҳсулот экамиз. Помидорларимиз ҳам тез орада пишиб етилади. Хуллас, меҳнатимиз ортидан йил бўйи даромад келиб туради.

Китоб туманининг Қорабулоқ маҳалласида яшовчи Насриддин Ҳакимов ҳам ёпиқ шароитда картошка етиштираётган деҳқонлардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, бу усулда картошка етиштириш очиқ далага қараганда анча кўп ҳосил олиш ҳамда яхши даромад қилиш имконини беради.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер