Исроилнинг янги зарбаси оқибатида 21 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

12:50 29 Май 2024 Дунё
386 0

Фото: AP

Исроил кучлари Рафаҳ шаҳри яқинидаги Ал-Маваси шаҳрига кўчирилган оилалар жойлашган лагерга зарба йўллаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Аммо буни яҳудийлар давлати армияси рад этмоқда.

Ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг камида 12 нафари аёллар бўлган. Ғазодаги тиббиёт расмийлари ҳужумларда 64 киши яралангани ва 10 нафарининг аҳволи оғирлигини айтмоқда. Исроил Ал-Мавасини фаластинликлар хавфсизлиги учун эвакуация қилиниши керак бўлган ҳудудлар сифатида кўрсатган эди.

Ушбу охирги ҳужум Тал-ас-Султон лагеридаги ҳаво зарбасидан икки кун ўтиб содир бўлди. Тинч аҳоли устига ёғдирилган ҳаво ҳужумида 45 кишидан кўпроқ одам вафот этган эди.

БМТ Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Бахуснинг айтишича, Исроилнинг Ғазога бўлган уруши давомида 10 мингдан ортиқ фаластинлик аёллар ҳалок бўлган. Энг даҳшатлиси шуки, уларнинг кўпчилиги чодирда ухлаб ётган вақтда тириклайин ёниб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер