Исроил Ғазо секторидаги жангларда юқори мартабали қўмондонини йўқотганини маълум қилди
Фото: Reuters
Исроил армияси Ғазодаги жангларда юқори мартабали қўмондонини ҳалок бўлганини маълум қилди. Жанглар чоғида подполковник Салмон Хабакини йўқотилган.
У Ғазо секторида операция бошланганидан бери ҳалок бўлган барча исроиллик аскарлардан у энг юқори мартабали қўмондон ҳисобланади.
Шу йилнинг 7 октябрь куни Хабаки Кибуц Беэридаги ҳарбий амалиётларда қатнашган, бу ерда ўнлаб террорчилар йўқ қилинган.
Нашрнинг қайд этишича, подполковник Хабаки Исроил можаро авж олганидан бери йўқотган 18-ҳарбий ҳисобланади.
Олдинроқ, Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Хагари мамлакат қуролли кучлари Ғазо сектори шимолидаги ҳужумларини давом эттираётгани ва жанговар ҳудудни кенгайтираётганини айтиб ўтганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг