Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ»га қарши нуқтали қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди

15:55 16 Март 2026 Дунё
275 0

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг асосий объектларига қарши чекланган қуруқликдаги операцияни бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» ЦАХАЛ пресс-релизига таяниб хабар бермоқда.

«Сўнгги бир неча кун ичида ЦАХАЛнинг 91-дивизияси қўшинлари Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ»нинг муҳим таянч пунктларига қарши мудофаанинг олдинги чизиғини мустаҳкамлашга қаратилган чекланган ва нуқтали қуруқликдаги операцияни бошлади», — дейилади хабарда.

ЦАХАЛ вакилларининг таъкидлашича, ушбу фаолият олдинги мудофаа чизиғини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли мудофаа ҳаракатларининг бир қисмидир. Бу «террорчилик инфратузилмасини демонтаж қилиш ҳамда ҳудудда ҳаракат қилаётган террорчиларни йўқ қилиш орқали таҳдидларни бартараф этиш ва Исроил шимоли аҳолиси учун қўшимча хавфсизлик даражасини яратиш»ни ўз ичига олади.

Таъкидланишича, Исроил армияси бу билан мамлакат шимолидаги аҳоли пунктлари хавфсизлигини таъминламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер