Ишсиз ёшлар бугун иш берувчига айланди

11:09 24 Июль 2024 Жамият
251 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадига қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида кўплаб ёшлар доимий даромад манбаига эга бўлмоқда. Ўзлари энди иш берувчига айланмоқда.

— Мебелсозлик бўйича ҳунарим бор. Маблағим йўқлиги учун иш бошлолмай юргандим, — дейди Олтинкўл туманида яшовчи Ботиржон Абдуллаев. — Маҳалла фаоллари амалий ёрдам кўрсатиб, кредит маблағи олишимга кўмаклашди. Натижада 100 млн сўм маблағ билан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Бунинг учун ўзим тенги ёшларни ишга жалб этдим. Ҳозирда бир ойда 15 млн сўмдан 30 млн сўмгача бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришмоқдамиз. Мебелларни ички бозордан ташқари Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига ҳам экспорт қиляпмиз.

Бугун Андижон вилоятида 11 минг 128 нафар ёшлар меҳнат бозорига илк бор кириб келмоқда. Айни пайтгача уларнинг 87 фоизининг бандлиги таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер