Ироқда ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти яна фаоллашган
Фото: Getty Images
“ИШИД" (Ироқ ва Шом ислом давлати) халқаро террорчилик ташкилоти Ироқда яна фаоллашган.
Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн айтиб ўтди. Унга кўра, айни пайтда жангарилар Анбар, Киркук ва Дияла вилоятларининг маълум ҳудудларида ва Нинава вилоятининг айрим қисмларида жойлашиб олган.
Шунингдек, у Ироқда турли фуқароликка эга бўлган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари ҳибсда ушлаб турилганлигини айтиб ўтган. Шу боис ҳозирда расмий Боғдод Ғарбий Европа давлатлари билан террористик ташкилотга қўшилиб, мамлакат ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этган фуқаролари тўғрисида мулоқотлар олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг