Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланд

15:49 17 Октябр 2023 Жамият
558 0

Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

У янги лавозимда 2019 йил январидан буён ишлаб келаётган Дилшод Раҳимовнинг ўрнини эгаллади.

Ш.Соҳибназаров тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер